Тошкентда ўзганинг пластик картасидан 110 млн сўм ўғирлаган шахслар ушланди

Тошкентда ўзганинг пластик картасидан 110 млн сўм ўғирлаган шахслар ушланди

Тошкент шаҳрида яшовчи 28 ёшли аёл Н.А. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан жами 110 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи Х.Р. содир этгани аниқланган.

Унга кўра, Х.Р., жабрланувчи Н.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини Click хизмати ходими сифатида таништириб, унинг банк пластик картасига киберҳужум бўлаётганини айтиб, SMS-хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиб, 110 млн сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!