Махфий учрашув: араб давлатлари Исроилни ҳимоя қиладиган бўлди

Махфий учрашув: араб давлатлари Исроилни ҳимоя қиладиган бўлди

Ўтган ҳафта АҚШ Ғазода давом этаётган геноцид фонида Исроил ва араб генераллари билан яширин учрашгани маълум бўлди. Бу ҳақда "Axios" нашри ўзининг юқори мартабали манбаларига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, йиғилишда Иордания, Миср, Баҳрайн, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари генераллари, шунингдек, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони Майкл Курилла ҳамда босқинчи давлат штаб бошлиғи Герци Халеви иштирок этган.

"Исроилга ташқи ҳужум бўлган тақдирда беш араб давлати Исроил ва АҚШ билан разведка маълумотларини алмашишга сўз берди. Улар бундай вазиятда Исроилни огоҳлантириш ва ҳимоя қилиш вазифасини олади. Иордания ҳамда Саудияга берилган топшириқлар сирасига Эрон, Ироқ ва Ямандан сионистларга қарата отилган ракета ва дронларни уриб тушириш ҳам киради", – деган АҚШ расмийлари нашрга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ливанга бостириб кириш билан таҳдид қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!