Расман: «Челси» 17 ёшли бразилиялик қанот ҳужумчиси трансферини эълон қилди

Расман: «Челси» 17 ёшли бразилиялик қанот ҳужумчиси трансферини эълон қилди

«Челси» 17 ёшли ҳужумчи Эстеван трансферини эълон қилди.

Бу ҳақда лондонликлар матбуот хизмати хабар берди. Бразилиялик футболчи келаси ёзда 18 ёшга тўлганда жамоага қўшилади.

Аввалроқ «Челси» «Палмейрас»га 34 миллион евро ва бонуслар тўлаши хабар қилинганди: футболчининг «Палмейрас»даги ўйинларига қараб 6 миллион, «Челси»да ўйнаганида 17 миллион бонус, 4 миллион — мураккаб бонуслар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!