Тошкентда “Толибон”* вакиллари билан музокаралар ўтказилмоқда

Тошкентда “Толибон”* вакиллари билан музокаралар ўтказилмоқда

50 нафарга яқин афғон тадбиркорлари Тошкентга келди. Бу ҳақда Афғонистон Савдо-саноат палатаси раҳбари ўринбосари Хайриддин Маял TOLOnews’га маълум қилди.

Толибон* савдо вазири в.б. Нуреддин Азизий бошчилигидаги делегация таркибига ушбу тузилма ҳамда шу каби мақомдаги тармоқ бирлашмалари вакиллари ҳам киритилган.

Томонлар савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, Афғонистон маҳсулотларининг Ўзбекистон бозорида маркетинг стратегиясини шакллантириш, инвестицияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилмоқда, деб хабар қилди sputnikaf.

* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!