Тошкентда банк карталаридан пул ўғирлаш билан шуғулланган кибержиноятчилар гуруҳи қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази Тошкент бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Жиноятчилар Telegram мессенжери орқали тарқатилган зарарли apk файллар ёрдамида фуқароларнинг Android телефонларига кириб, улардаги SMS хабарлар, контактлар, қўнғироқлар тарихи ва бошқа шахсий маълумотларни қўлга киритган. Ушбу маълумотлар орқали улар банк карталарига кириб, маблағларни ўзлаштирган.
Аниқланишича, фирибгарлар вирус юқтирилган қурилмаларидаги SMS-тасдиқлаш кодларини кузатиб бориш имконини берувчи ёпиқ Telegram гуруҳ яратган. Улар ўз фаолиятини call-марказ орқали бошқариб келган.
Тергов давомида 177 та банк картасидан жами қарийб 1 миллиард сўм ўғирлангани аниқланган. Қўлга олинган жиноятчилар турли давлат фуқаролари экани айтилмоқда. Ҳозирда уларнинг республика ҳудудидаги бошқа шерикларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) асосида жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчилар ҳибсга олинган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.