Суриянинг жанубий Эс-Сувейда вилоятида друз ва бедуин етник гуруҳлари ўртасида юз берган қуролли тўқнашувларда камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 100 нафарга яқини тан жароҳати олди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, тўқнашувлар Макаус ҳудудида, давлат тузилмалари йўқлиги ва хавфсизлик бўшлиғи туфайли келиб чиққан.
Вазирлик воқеалар фуқаролар хавфсизлигига бевосита таҳдид солаётганини ва ижтимоий ҳамжиҳатликка жиддий зарар етказаётганини таъкидлади. Воқеа жойидаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига қарашли кучлар ҳудудга юборилди.
«Қуролли тўқнашувларда иштирок этган барча шахслар суд органларига топширилади», — дейилади расмий баёнотда. Шунингдек, бу каби воқеаларнинг яна такрорланишини олдини олиш учун барча зарур чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.