Кеча кундуз Эдинбургнинг бош тепалиги — Артур тахтида ёнғин бошланди. Олов бутазорлар билан қопланган катта майдонни қамраб олди, аниқ миқёси ҳозирча маълум эмас. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
📌 Артур тахти — 251 метр баландликдаги тепалик бўлиб, Эдинбургдаги энг машҳур жойлардан бири ҳисобланади. Бу тепалик Холируд боғида, собиқ вулқон кратерида жойлашган. Туристлар ҳам, маҳаллий аҳоли ҳам бу ердан шаҳар манзарасидан завқ олади.
Ёнғиннинг аламтов куйи Эдинбургнинг турли нуқталаридан кўринди, тутун эса бутун шаҳар устидан кўтарилди. Ҳозирча ёнғин сабаби аниқланмаган.
📌 Жорий йил июн ойи охирида Шотландия тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинларидан бири юз берган эди: Дава-Мур (Морей округи) ва Карбридж (Ҳайлендс) яқинида, бир-бирига жуда яқин жойларда. Ўшанда 11 800 гектардан ортиқ майдон ёниб кетган — бу Эдинбургдаги Холируд боғидан деярли 50 баробар катта ҳудуд.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.