Ғазо секторидаги ҳукумат расмийларининг маълум қилишича, ҳудудда камида 650 000 нафар бола очарчилик хавфи остида қолган. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар берди.
Исроил томонидан жорий этилган тўлиқ блокада 103 кундан бери давом этар экан, ҳукумат баёнотида айтилишича, юз минглаб одамлар, хусусан болалар, озиқ-овқат етишмовчилиги туфайли ҳалокатли гуманитар инқирозга дуч келмоқда.
«Исроил кучлари барча чегараларини ёпди ва озиқ-овқат, дори-дармон ҳамда ёқилғи киришини тақиқлади. Бу замонавий тарихдаги энг оғир жамоавий қамал жиноятларидан бири ҳисобланади», — дейилади баёнотда.
Охирги уч кун ичида озиқ-овқат ва тиббий воситалар етишмаслиги оқибатида ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани қайд этилди.
Баёнотда маълум қилинишича:
Очарчиликдан 67 нафар бола ҳалок бўлган
Ҳозирда тахминан 1,25 миллион киши «фатал очарчилик» ҳолатида яшаётган
Ҳукумат ва ҳуқуқ ташкилотлари халқаро ҳамжамиятнинг бу вазиятга нисбатан сукут сақлаётганини танқид қилмоқда. Улар Исроилнинг ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик меъёрларининг қўпол бузилиши сифатида баҳоламоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.