Халқ банки Наманган вилояти Минтақавий маркази ёлланма ходими банкнинг 9,5 млрд сўм миқдоридаги маблағларини ўзлаштириб юборди.
Банк матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Наманган вилояти Халқ банки Янгиқўрғон тумани банк хизматлари марказида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилди.
Банк томонидан коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик ва унга қарши курашиш бўйича қатор амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ҳар қандай аниқланган коррупцион ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг апрел ойида Наманган вилояти Минтақавий маркази ёлланма ходими томонидан банкнинг дастурий таъминотига ноқонуний кирган ҳолда, банкнинг 9,5 млрд сўм миқдоридаги маблағлари ўзлаштирилганлиги ҳолати банкнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган.
Ҳозирда ушбу ишга алоқадор бўлган шахсларга Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.