The Independent нашри ёзишича, Буюк Британияда COVID-19'нинг янги штамми — Stratus кенг тарқалмоқда. Унинг бошқа штаммлардан фарқли томони — ўзига хос белгиси — овознинг хусусан, хириллаши ва қаттиқ чиқиши билан намоён бўлади.
Британия Соғлиқни сақлаш хавфсизлиги агентлиги (UKHSA) маълумотларига кўра, Stratus вирусининг икки варианти — XFG ва XFG.3 — мавжуд. Айни пайтда Англияда аниқланаётган касалликларнинг тахминан 30 фоизи шу иккала вариант ҳиссасига тўғри келади.
UKHSA эпидемиологи доктор Алекс Аллен таъкидлаганидек:
«Ҳозирча мавжуд маълумотларга кўра, XFG ва XFG.3 вариантлари аввалги штаммларга қараганда оғирроқ касалликни келтириб чиқараётганига далил йўқ».
Бу штамм юқумлилиги юқори бўлиши мумкин, аммо касаллик одатда енгил ёки ўрта даражада кечади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, 22 июн ҳолатига кўра, дунёда COVID-19 ҳолатларининг **22,7%**и aynan Stratus штаммига тўғри келган. ЖССТ бу вариантни “кузатувдаги штаммлар” рўйхатига киритган ва ҳозирча жаҳон соғлиғи учун катта хавф туғдирмаётганини билдирган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.