Римдаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган кучли портлашда жабрланганлар сони 45 кишига етди, икки киши оғир аҳволда касалхонада.
Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.
Аввалроқ Италия пойтахти мэри Роберто Гуалтьери 30 га яқин жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. Портлаш полиция ва ўт ўчирувчилар аввалроқ келган ёнғиндан кейин содир бўлган. Уларнинг ҳаракатлари катта фожианинг олдини олишга имкон берди.
Кучли портлашдан кейин шовқин шаҳарнинг барча атрофлари, шу жумладан марказий кварталлар аҳолисига ҳам эшитилди. Ўт ўчирувчиларнинг сўзларига кўра, станцияда газ алангаланган: портлаш қувур ёрилиб кетганидан сўнг содир бўлган, у орқали ёқилғи цистернадан ёқилғи қуйиш шохобчаси бакларига етказиб берилган. Ёқилғи қуйиш шохобчасини ўраб турган уйларнинг жабҳалари шикастланган, яқин атрофдаги теннис корти эса катта зарар кўрган.
Agi ахборот агентлигига таяниб, Рим соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, оғир жароҳатланганлардан икки нафари нафас олиш аппаратида ва шифокорлар ҳаётлари учун курашмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.