ДХХ: Ички ишлар органларининг порахўр ходимлари қўлга олинди
➡️Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходими ўзининг мансабдор танишлари орқали Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишини гумонланувчига нисбатан бўлган қисмини ҳаракатдан тугатишда ёрдам бериши эвазига 13 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
➡️Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси қўриқлаш бошқармаси Ангрен шаҳар бўлими сафдор ходими бўлинма командири ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мансабдор танишлари орқали Оққўрғон туманида яшовчи фуқарони қўриқлаш бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сафдор ходим олдиндан 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
➡️ДХХ томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида ИИВ Миграция ва персоналлаштириш Департаменти “Тошкент” халқаро аэрапортида паспорт-виза бўлими катта инспектори мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда вояга етмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик паспортига уни хорижга олиб чиқиб кетаётган фуқарога ҳамрохлик қилувчи штамп белгисини тезлаштирилган тартибда расмийлаштириб бериш