Ас-Сувайдадаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 940 нафарга етди
Суриянинг жанубий ҳудудида жойлашган Ас-Сувайда вилоятидаги тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 940 нафарга етди. Бу ҳақда Syria Human Rights Observatory маълумотига таяниб, The Times of Israel нашри орқали "Report" хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгани ҳақидаги расмий эълонга қарамай, ўтган ҳафта охиридан буён қурбонлар сони кескин ошган.
Ҳисоботга кўра, ҳалок бўлганлар орасида:
-
326 нафар друз жангарилари;
-
262 нафар тинч аҳоли вакиллари, шулардан 182 нафари Сурия Мудофаа ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан "мақсадли қатл қилинган";
-
312 нафар давлат хавфсизлик хизматчилари;
-
21 нафар бадавий араб, улардан уч нафари друзлар томонидан "жадал равишда қатл қилинган" тинч фуқаролар экани айтилмоқда;
-
Шунингдек, 15 нафар аскар Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган.
Ҳодисалар Суриядаги миллатлараро зиддиятлар, ташқи аралашув ва минтақага хос мураккаб сиёсий вазият фонида кечмоқда.
