2025 йил 4 июль куни Германиянинг Ганновер шаҳрида 31 ёшли эркак қўшниси бўлган 26 ёшли жазоирлик мусулмон аёл — Рахма Аятга пичоқ билан ҳужум қилди. Олинган оғир жароҳатлар натижасида Рахма воқеа жойида вафот этди.
Маҳаллий ОАВларга кўра, у кўкрак, елка ва юрак соҳаларига бир неча марта пичоқланган. Гумонланувчи ҳужум қилган куни ушланган.
Рахманинг яқинлари берган маълумотга кўра, у аввал ҳам бир неча марта оиласига қўнғироқ қилиб, ушбу қўшниси томонидан ирқий ҳақоратлар ва таъқибларга учраётганини билдирган. Онасининг сўзларига кўра, қизи ҳижоб таққани ва этник келиб чиқиши сабаб доимий босим остида бўлган.
Рахма полицияга бир неча бор мурожаат қилган, аммо ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг шикоятларига жиддий ёндашмаган.
Ҳозирда марҳуманинг оила аъзолари ва мусулмонлар жамоаси ушбу воқеани нафрат асосидаги жиноят сифатида тан олишни талаб қилмоқда. Улар Рахманинг диний кийимга бўлган эътиқоди сабабли мунтазам таъқиб остида бўлганини ва охир-оқибат шу сабаб ўлдирилганини таъкидламоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.