Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

A A A
Қибрайда қурилиш моллари дўконида ёнғин чиқди

ФВВ Қибрай туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Бугун, 23 июль соат 10:50 да Тошкент вилояти ФВБга, Қибрай тумани, "Ғ.Ғулом" МФЙ, "А.Навоий" кўчасида жойлашган яшаш уйи ва қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.

Тан жароҳати олганлар тўғрисида мурожаат келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!