Миробод туманида Spark ёниб кетди

A A A
Миробод туманида Spark ёниб кетди

Миробод туманида автомашинада содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.

5 август куни соат 12:52 да Тошкент шаҳри Миробод тумани, Нукус кўчасида автомашина ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга мувофиқ, ёнғин-қутқарув техникаси кўрсатилган манзилга соат 12:59 да етиб борган ва ёнғин соат 13:06 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!