Тошкентда Маtiz билан тўқнашган Nеxia-3 ёниб кетди
Тошкент шаҳрида иккита машина иштирокида содир бўлган йўл-транспорти ҳодисаси оқибатида уларнинг бирида ёнғин юз берган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 2024 йил 25 сентябр куни соат 14:30 ларда содир бўлган.
Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида Маtiz ва Nеxia-3 машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда, Маtiz машинаси ҳайдовчиси жароҳатланган ва биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Шунингдек, тўқнашувдан сўнг Nеxia-3 машинасида ёнғин юзага келган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).