Aлкоголь ва тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасини қисқартириш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда

Aлкоголь ва тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасини қисқартириш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласини олдини олиш ва чек қўйишга қаратилган қатъий чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, профилактик чора-тадбирлар доирасида

🔹 14 та спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг манзилига борган ҳолда ишлаб чиқариш жараёнлари ўрганилди;

қуйиш ва қадоқлаш ускуналарида ҳисоблагич мавжуд бўлмаган корхоналарда ҳисобга олиш воситаларининг тўлиқ ўрнатилиши таъминланди;

спиртни ноқонуний ишлаб чиқаришга ўтказиш мақсадида харид қилувчи шахсларнинг спирт харид қилиш имкониятлари қонун доирасида чекланди.

Бундан ташқари, тезкор-қидирув имкониятлари орқали жорий йилнинг ўтган даврида 498,1 минг дона алкоголь ва 1,6 млн қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди.

Хусусан, алкоголь маҳсулотларини реализация қилувчи 563 та ҳолатда ўтказилган текширишлар натижасида жами 498,1 минг дона алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Жумладан:

🔹 159,5 минг дона қалбаки акциз маркали;

🔹102 минг дона эски намунадаги акциз маркали;

🔹 контрафакт маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган 192,1 минг дона ёрлиқлар;

🔹 185 нафар фуқаро томонидан 79,4 минг дона тегишли ҳужжатларсиз алкоголь маҳсулотлари сотилаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Тамаки маҳсулотларини муомалага киритиш борасида ўтказилган 641 та ҳолатда жами 1 млн 662 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Мазкур ҳолатлар бўйича жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳурматли ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар ҳамда фуқаролар!

Қонунчиликка биноан 2021 йил 1 январдан — тамаки ва алкоголь маҳсулотларини идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаби ўрнатилган бўлиб, маркировкаланмаган маҳсулотларни муомалага киритиш қонунчиликка биноан жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини харид қилганингизда онлайн-назорат касса машинаси чекини талаб қилишни унутманг!

Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!