Тошкентнинг учта туманида “свет” вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг учта туманида “свет” вақтинча ўчирилади

Тошкентнинг Сергели, Юнусобод ва Олмазор туманларида 26 ҳамда 27 сентябрь кунлари “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади.

Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Сергели тумани: “Номданак”, “Султонобод”, “Хонобод”, “Хонободтепа”, “Хонтепа”, “Эски Жалойир”, “Кўҳнақумариқ”, “Зиёлилар”, “Эшонбулоқ”, “Иззатли”, “Садоқат” ҳамда “Кенгмакон” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача ҳамда 27- сентябрь 00:00 дан 08:00 гача;
  • Юнусобод тумани: “Нурмакон”, “Собиробод”, “Астробод”, “Туркистон”, “Тикланиш”, “Исломобод”, “Ҳасанбой” ҳамда “Катта Ҳасанбой” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
  • Олмазор тумани: “Олтинсой” ҳамда “Қичқириқ” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 12:00 гача.

“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!