Ҳизбуллоҳ уруш бошланганидан бери биринчи марта Тел-Авивга ҳужум қилди

Ҳизбуллоҳ уруш бошланганидан бери биринчи марта Тел-Авивга ҳужум қилди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 355 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Нусейрат лагери ва Ғазо марказига ҳужум қилди. 24 соат ичида 53 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 41467 киши шаҳид бўлди.

▪️Ал-Қудс бригадалари Байт Лаҳия шаҳрида ишғолга оид ҳарбий техникани йўқ қилди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Ал-Халил, Наблус, Тулкарм, Байтлаҳм, Женинга бостириб кирди. Бир фаластинлик ҳалок бўлди, 15 дан ортиқ киши ҳибсга олинди.

▪️Ҳизбуллоҳ уруш бошланганидан бери биринчи марта Тел-Авивга ҳужум қилди.

▪️Ҳайфада Атлит ҳарбий омборлари ёнмоқда, Илания, Шамсмун ҳарбий базаси ва Шайетет13 денгиз гуруҳига зарбалар берилди. Сафад ёнғин ичида қолди.

▪️Босқинчилар Бекаа водийси, Ливан жанубидаги Мидун ва Сахмар шаҳарларидаги тинч аҳоли нишонларига ҳужум қилди. Ҳужумлар натижасида Байрутда Ҳизбуллоҳ қўмондони Иброҳим Муҳаммад Қубайсий ҳалок бўлди.

▪️Ливан ташқи ишлар вазири: Исроилнинг бомбардимон қилишлари туфайли кўчирилган ливанликлар сони ярим миллионга яқинлашмоқда.

▪️Босқинчилар Россия ҳарбий-денгиз кучлари станцияси жойлашган Суриянинг Тартус шаҳрига зарба беришга ҳаракат қилди. Сурия ҳаво мудофааси ракеталарни уриб туширди.

▪️Туркиядан Ливанга юборилган гуманитар ёрдам ортилган А400М ҳарбий транспорт самолёти Байрутнинг Рафик Ҳарири аэропортига қўнди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!