Қурилиш соҳасида бугунга қадар 1,27 млрд доллар инвестиция ўзлаштирилди

Қурилиш соҳасида бугунга қадар 1,27 млрд доллар инвестиция  ўзлаштирилди

Охирги йилларда республикамизнинг барча бурчакларида энг замонавий, муҳташам бинолар, дам олиш ва савдо масканлари, турар жой комплекслари қад ростламоқда. Ахир, мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар қаторида уй-жой масаласини ҳал этиш ҳам бор. Аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган “Янги Ўзбекистон” массивларининг барпо этилиши, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурларини изчил давом эттирилмоқда. Бундай кенг кўламдаги ишларда эса қурилиш материалларига талаб янада ортади.

Бугунги биноларни эскилари билан таққослаб бўлмайди. Ҳозир қурилиш ишларида янги турдаги, инновацион, энергия тежамкор қурилиш материаллари улуши ортиб боряпти. Қувонарлиси, бундай маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқариш кўлами ҳам кенгайган.

Жорий йилда 38 трлн. сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Январь-августда 26,9 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Маълумот учун, ҳисобот даврида 11,5 млн. тонна цемент, 27,5 млн. кв. метр қурилиш ойнаси, 30,9 млн.кв.метр керамик плитка, 63 млн.кв. метр гипсокартон, 632 минг дона санитар техник буюмлар, 2,4 млн. ўрам гулқоғоз ишлаб чиқарилди

Жорий йилда 1,1 млрд. долларлик қурилиш материаллари экспорти амалга оширилиши белгиланган. Ўтган 8 ойда 542,3 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Хусусан, 161,9 млн. долларлик металл маҳсулотлари, 73 млн. долларлик ПВХ профил ва труба, пластмасса маҳсулотлари, 40,5 млн. долларлик керамика маҳсулотлари, 23,2 млн. долларлик иссиқлик сақловчи материаллар ва бошқалар экспорт қилинди

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида январь-августда
1,4 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Инвестиция масаласига тўхталадиган бўлсак, жорий йилда соҳага 2,2 млрд. долларлик инвестиция жалб қилинади.

Эътиборлиси, шу кунга қадар 1,27 млрд. доллар инвестиция ўзлаштирилди

2024-2025 йилларда ҳудудларда 529 та қиймати 4,5 млрд. долларлик лойиҳалар амалга оширилади, натижада 25 646 нафар янги иш ўринлари яратилади. Шундан, 2024 йилда қиймати 1,1 млрд. доллар бўлган 309 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.

Жумладан, Навоий вилоятида “National Ceramics” МЧЖ XK, Қорақалпоғистон Республикасида “Qoraqalpoq Basaltwool” МЧЖ, Жиззах вилоятида “Stone Lider” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Жорий йилда каолиндан 2,3 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Хусусан, январь-август ойларида каолиндан 1,7 трлн. сўмлик тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва 61,8 млн. долларлик экспорт амалга оширилди.

Соҳада юқори сифатли, рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш мақсадида Корея намунаси асосида комплекс синов лаборатория ташкил этилади.

Жанубий Кореянинг “KCL” компанияси билан ҳамкорликда лаборатория учун ODA дастури доирасида 10 млн. доллар грант маблағи жалб қилинади.

Натижада, 30 турдаги қурилиш материаллари, 10 турдаги хомашёларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаштиришнинг комплекс тизими яратилади, сифат инфратузилмаси ривожлантирилади, экспертлар салоҳияти оширилади.

Шунингдек, 180 номдаги синов ускуналари ва жиҳозлари ўрнатилиб, 200 турдан ортиқ сифат хоссалари комплекс тарзда текширилади.

Шу билан бирга, тармоқ олдида турган долзарб технологик масалаларга илм-фан ва тадқиқотлар кўмагида, соҳа олимлари салоҳиятидан унумли фойдаланиб ечим топиш мақсадида “R&D тадқиқотлар маркази” ташкил этилди.

Бугунги кунга қадар соҳага алоқадор 20 га яқин олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтларининг “тадқиқот портфолиоси” ўрганилди, 37 та илмий лойиҳалар шакллантирилди.

“R&D тадқиқотлар маркази”да 32 нафар фан доктори (DSc), 67 нафар фан номзоди (PhD), 50 нафар катта ўқитувчи, 25 нафар ассистент билан яқин алоқа ўрнатилди ва уларга тегишли 50 дан зиёд патент, ихтиро, фойдали моделлар ўрганилмоқда.

Соҳадаги 100 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарининг 50 га яқин илмий жиҳатдан ҳал етилиши талаб этиладиган муаммолари жамланди
ва соҳа олимлари билан ҳамкорликда муаммоларни ижобий ечимини топиш бўйича ишланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!