Байден Германияга боради

Байден Германияга боради

У ерда АҚШ раҳбари Шолц, Макрон ва Стармер билан Украинага кейинги ёрдамни муҳокама қилмоқчи.

Бу ҳақда Der Tagesspiegel хабар берди.

Немис, нашрининг ёзишича, АҚШ президенти Германияга 10 октабр куни ташриф буюради ва мамлакатда уч кун қолади. Ушбу маълумот ҳали расман тасдиқлангани йўқ.

"Германия канцлери Олаф Шолц, Франция президенти Эммануэл Макрон, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва АҚШ президенти Жо Байден Берлинда учрашишади. Тўртлик форматидаги учрашув Украинани янада қўллаб-қувватлашга бағишланади", деб ёзади Der Spiegel.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!