Франция БМТ Хавфсизлик Кенгашидан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўради

Франция БМТ Хавфсизлик Кенгашидан шошилинч йиғилиш ўтказишни сўради

Франция Исроил Ҳизбуллоҳга қарши операция бошланганини эълон қилганидан кейин Ливандаги вазиятни муҳокама қилиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни сўради.

“Мен шу ҳафтада Ливан бўйича Хавфсизлик Кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказишни сўрадим”, - деди Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида.

Ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ташқи ишлар вазирлиги "Исроилнинг Ливан жанубига ҳужумларидан чуқур хавотирда эканлигини билдирди”.

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотда Абу-Даби "давлатлараро муносабатлар ва суверенитетни тартибга солувчи қонунларни эътиборсиз қолдирадиган зўравонлик, кескинлик, ўйламаган ҳаракатлар ва реакцияларни қабул қилмайди".

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Ливандаги воқеаларни “катта ташвиш” билан кузатиб бораётганини айтди ва барча томонларни хотиржамликка чақирди.

Ар-Риёд, шунингдек, халқаро ҳамжамият ва манфаатдор томонларни “минтақадаги барча можароларга барҳам бериш учун ўз ролларини ўйнашга ва масъулият билан ёндашишга” чақириб, “Ливан суверенитетини ҳурмат қилиш муҳимлигини” таъкидлади.

Исроил душанба куни “Ҳизбуллоҳ”нинг Ливандаги марраларига катта зарба беришни бошлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг мамлакатдаги ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 492 кишига етган, 1640 дан ортиқ киши жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар орасида 35 нафар бола ва 58 нафар аёл бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!