Хитой 44 йил ичида биринчи марта баллистик ракета учирди

Хитой 44 йил ичида биринчи марта баллистик ракета учирди

Хитой Тинч океанида қитъалараро баллистик ракетани муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди. Хитой расмийлари бу синовларни режалаштирилган деб атаган бўлса-да, экспертлар бундай синов охирги марта 1980 йилда ўтказилганини қайд этишди, деб хабар беради ВВС.

Хитой Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, ракета чоршанба куни маҳаллий вақт билан 08:44 (GМТ 04:44) да учирилган.

“Ракета мўлжалланган акваторияга тегди, учириш ракета кучларининг йиллик ҳарбий машғулотлари доирасида амалга оширилди”, – дея хабар беради Синьхуа давлат ахборот агентлиги.

Пекин қайси ракета синовдан ўтказилгани ва у қандай траекторияни босиб ўтгани ҳақида маълумот бермади. Шу билан бирга, Синьхуа агентлигининг қайд этишича, Хитой “тегишли давлатларни олдиндан хабардор қилган”.

Хитой мунтазам равишда ўз ҳудудида ядро қуролини синовдан ўтказади ва сўнгги йилларда Шинжон минтақасидаги Такла-Макан чўлидаги полигонда қитъалараро баллистик ракеталарни учирди.

Шу боис, жорий синов 1980 йилдан бери Хитой ракетасининг халқаро сувлардан учиб ўтган биринчи синови бўлиши тахмин қилинмоқда.

Америкалик мудофаа бўйича эксперт Жон Риж Хитойнинг ракета синовларини Қўшма Штатлар учун "индикатив қадам ёки белги" деб ҳисоблайди.

Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар сўнгги бир йил ичида бироз яхшиланди, аммо Хитойнинг минтақадаги агрессив сиёсати АҚШни қониқтирмади.

Бошқа муаммолар қаторида Хитой ва Филиппин ўртасида кескинлик кучаймоқда: уларнинг кемалари иккала давлат даъво қилган сувларда тўқнашмоқда.

Август ойида Япония ҳарбий самолётлари Токио Япония ҳаво ҳудудини бузганини айтган Хитой жосуслик самолётини тутиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!