Лавров кўплаб давлатлар доллардан қочишини эълон қилди
Кўпгина давлатлар Ғарб мажбурий эмаслигини тушуниб, қочиб, долларга қарамликни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди , деб ёзади ТАСС .
Вазир Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкидаги америкалик эмиссарлар доллардан қўрқмасликка чақирган 90 йилларни эслади, чунки гўёки доллар «жаҳон глобал иқтисодиётининг қон айланиш тизими».
«Буларнинг ҳаммаси ҳозир қаерда? Энди улар ё доллардан қочиб кетишяпти, ёки бу тизимга ўта чуқур ботганлар ўз қарамлигини аста-секин камайтиришга ҳаракат қилмоқда», — таъкидлади Лавров.
Россия ТИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, Ғарб БМТ Низоми бўйича ўз мажбуриятларини менсимай , «Мен буни ўзим хоҳлагандек қиламан» қоидасига амал қилишга уринмоқда. «Ғарб ўзининг глобаллашув моделини қурган барча тамойилларни аллақачон йўқ қилган», - дея таъкидлади дипломат.