Россия Федерацияси илмий тадқиқот ниқоби остида Болтиқбўйи ва Шимолий денгизда жосуслик қилмоқда

Россия Федерацияси илмий тадқиқот ниқоби остида Болтиқбўйи ва Шимолий денгизда жосуслик қилмоқда

Бу ҳақда немис ОАВлари хабар бермоқда.

Россия Болтиқбўйи ва Шимолий денгизларда газ қувурлари, маълумот узатиш кабеллари, шамол станциялари ва ҳарбий инфратузилма объектлари ҳақида мунтазам равишда маълумот йиғмоқда. Бу ҳақда NDR ва WDR телеканаллари, Süddeutsche Zeitung газетаси, шунингдек, Нидерландия, Бельгия, Норвегия, Финляндия ва Эстония журналистларининг қўшма текшируви якунлари бўйича ҳисоботда маълум қилинди.

Уларнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси жосуслик учун сезгир гидроакустик ва радар ускуналари билан жиҳозланган “тадқиқот кемалари”дан фойдаланмоқда.

"Расмий равишда, бу кемалар океанографик тадқиқотлар билан шуғулланади, аммо аслида уларнинг аксарияти Россия Мудофаа вазирлиги ёки Россия Ҳарбий-денгиз флоти ихтиёрида. Россия Федерациясининг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бери камида 72 та бундай кема 400дан ортиқ рейсларга чиққан. Тергов маълумотларига кўра, улар муҳим инфратузилмалар яқинида шубҳали манёврлар қилган. Бу саботажларга тайёргарлик бўлиши мумкин", — дейилади ҳисоботда.

Журналистлар гуруҳи тадқиқот кемаларидан бирининг собиқ экипаж аъзоси билан боғланди. Маълумотларга кўра, у Россиянинг хорижий муҳим инфратузилмага стратегик қизиқишини тасдиқлаган. "Тадқиқот кемаларининг бевосита вазифаси денгиз тубини сканерлаш ва бу маълумотни ҳарбийларга тақдим этишдир", — дея тушунтирди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!