Исроил Ливанга бомбалар ёғдирди. Сионистлар Ғазодаги қирғинни Ливан ҳудудига олиб кирмоқда

Исроил Ливанга бомбалар ёғдирди. Сионистлар Ғазодаги қирғинни Ливан ҳудудига олиб кирмоқда

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил армияси Ливаннинг турли ҳудудларига шиддатли ҳужумларни давом эттирди, икки кунлик ҳужумда 569 киши ҳалок бўлди ва 1835 киши яраланди.

Бунга жавобан Ҳизбуллоҳ Исроил ҳаво базаларига ракета зарбаси берди ва БМТ Бош Ассамблеясида дунё етакчилари вазиятни юмшатишга чақирар экан, ҳарбий-денгиз иншоотига учувчисиз самолётлар билан ҳужум қилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Кенгашида сўзлаган АҚШ президенти Жо Байден, Исроил Байрутга зарба беришда давом этар экан, дипломатик ечимга чақирди ва «кенг кўламли уруш» ҳақида огоҳлантирди.

Ливан ташқи ишлар вазири Байденнинг мурожаати «кучли эмас, истиқболли эмас» деди ва АҚШ «Яқин Шарқда ҳақиқатан ҳам ўзгаришлар қила оладиган» ягона давлат эканлигини айтди.

Исроилнинг БМТдаги вакили Денни Данон унинг мамлакати можаронинг кескинлашувини юмшатиш ғоялари ҳақида «очиқ фикрда» эканини айтди ва Исроил «дипломатик ечим»ни афзал кўришини даъво қилди.

Ғазода Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соатлик ҳисобот даврида Исроилнинг қамал остидаги анклавга уюштирган турли ҳужумларида камида 50 фаластинлик ҳалок бўлганини ва ўнлаб одамларнинг яраланганини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!