Путин биринчи марта Россия Хавфсизлик Кенгашининг ядровий тийиб туриш бўйича доимий йиғилишини жамоатчиликка очиқ шаклда ўтказди

Путин биринчи марта Россия Хавфсизлик Кенгашининг ядровий тийиб туриш бўйича доимий йиғилишини жамоатчиликка очиқ шаклда ўтказди

Ушбу йиғилишда Россия президенти томонидан билдирилган асосий фикрлар:

◾️ Россия Федерациясининг ядровий доктринасига ядро қуролидан фойдаланиш шартларини белгилаш нуқтаи назаридан бир қатор тушунтиришлар киритиш таклиф қилинмоқда;

◾️ Россия Иттифоқ давлати аъзоси сифатида ўзи ва Беларусга қарши тажовуз содир бўлган тақдирда ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;

◾️ Ядробий қуролга эга бўлмаган давлатнинг ядровий давлат иштирокидаги тажовузини уларнинг Россияга биргаликдаги ҳужуми деб ҳисоблаш таклиф этилади;

◾️ Россия суверенитетига тажовуз пайтида ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, шу жумладан душман оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда жиддий хавф туғдирадиган ҳолатларда ҳам;

◾️ Россия Федерациясининг ядро кучлари унинг хавфсизлигининг энг муҳим кафолати, шунингдек, дунёда мувозанатни сақлаш воситаси бўлиб қолмоқда;

◾️ Биз ҳар доим ядровий кучлардан фойдаланишга ўта масъулият билан ёндашганмиз, бу мамлакат суверенитетини ҳимоя қилишнинг ўта муҳим чораси;

◾️ Россия Федерацияси чегарани кесиб ўтишда ракеталар ва учувчисиз учиш қурилмаларининг оммавий учирилиши ҳақидаги ишончли маълумотлардан кейин ядро қуролидан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!