Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида Қатар молия вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Самарқанд шаҳрида Қатар молия вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилишида иштирок этаётган Қатар молия вазири Али бин Аҳмад ал-Қуварий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув аввалида Али ал-Қуварий Ўзбекистон етакчисига Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки томонлама, энг аввало, савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

"Яшил" энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, туризм, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Йил якунига қадар Доҳа шаҳрида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва қўшма бизнес форуми ўтказилиши қайд этилди.

Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалаларига эътибор қаратилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!