Сўнгги 3 кун ичида “Ҳизбуллоҳ” Эрондан Исроилга ҳужум қилишни сўради — Axios
Нашрнинг манбаларига таяниб ёзишича, Эрон расмийлари ҳозир "ҳужум қилиш учун қулай фурсат эмас" деб жавоб беришган. Теҳроннинг ўзини тийиб туришига ҳозирда Эрон президенти Пезешкиённинг Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этаётгани сабаб бўлиши мумкин.
Аввалроқ Эрон президенти Теҳрон Ливанга қарши тажовузни қоралаши ва бу давлатни қўллаб-қувватлашини, бироқ минтақада кенг кўламли уруш олиб боришга интилаётган Исроилнинг "тузоғига" тушиб қолишни истамаслигини" айтган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).