Тошкентда катта ёшли дарахтларга ҳеч қандай шикаст етказилмаган

Тошкентда катта ёшли дарахтларга ҳеч қандай шикаст етказилмаган

Ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Марказ-1 мавзеси, “Яҳё Ғуломов” кўчасида соябон дарахтларга шикаст етказаётгани ҳақида хабар қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани бўлими инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида ноқонуний ҳолат аниқланмади ҳамда дарахтларга ҳеч қандай шикаст етказилмагани аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!