Тошкентда бугун минглаб хонадонларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади
Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели туманининг айрим ҳудудларига 26 июнь куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Аҳоли истеъмолчилари сони:
- “Соҳибқирон” МФЙ 15 та кўп қаватли уйлардаги 936 та хонадон;
- “Янги Сергели” МФЙ 28 та кўп қаватли уйлардаги 1137 та хонадон;
- “Эзгулик” МФЙ 26 та кўп қаватли уйлардаги 1699 та хонадон;
- “Дарё бўйи” МФЙ 1120 та ерли хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони — 52 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).