Тошкентда "банан операцияси" айбдорларига жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда "банан операцияси" айбдорларига жиноят иши қўзғатилди

Бектемир тумани ИИО ФМБга 40 ёшли Анвар Ш. мурожаат қилиб, 47 ёшли Умиджон М. ва 42 ёшли Акромжон Й.лар 2018 йил январь ойидан, 2023 йил ноябрь ойида қадар бўлган вақт оралиғида, унга тегишли банан маҳсулотини қиммат нархда сотиб беришини ваъда қилганликларини баён этган.

Бироқ Умиджон ва Акромжонлар тадбиркорнинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда ундан жами 8.638.265.000 сўмлик маҳсулотни олиб, кейинчалик сотиб юборган ҳолда ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!