Тошкентда автобус Malibu билан тўқнашди

Тошкентда автобус Malibu билан тўқнашди

Ижтимоий тармоқда Тошкентда автобус ва Malibu иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, 25 февраль куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 18-автобус саройи филиалига бириктирилган King Long русумли автобус ва Malibu русумли автотранспорт воситаси иштирокида майда тўқнашув содир бўлган.

382-рақамли автобус соат 11:30 ларда Бобур кўчасидаги автобуслар учун ажратилган йўлакда кетаётганда, тўхтаб турган Malibu ҳайдовчиси олд эшикни очиб юборган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга, шунингдек, автобусга ҳам зарар етмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!