Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўзгарди

Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўзгарди

Тошкент шаҳарга янги бош имом хатиб тайинланди. Андижон вилоят бош имом хатиби сифатида ишлаб келган Нуриддин домла Холиқназаров ушбу вазифага тайинланган.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Ҳазрат Усмонхон Алимов раислигида бўлиб ўтган йиғинда Тошкент шаҳар бош имом хатиби вазифасини бажариб келган Раҳимберди домла Раҳмонов илмий ишлар ва изланишлар муносабати билан вазифасидан озод этилгани айтилган.

Ҳозирда Раҳимберди Раҳмонов «Минор» масжиди имом хатиби ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 4 январь куни Раҳимберди домла Раҳмонов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳридаги вакили, шаҳар бош имоми ва Юнусобод тумани «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларига тайинланган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!