Тайвань Украина Қуролли кучлари аскарлари таклиф қилинаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади

Тайвань Украина Қуролли кучлари аскарлари таклиф қилинаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади

Тайвань Мудофаа вазирлиги ҳарбий тажриба алмашиш учун Украинадан ҳарбий хизматчилар таклиф қилинаётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади, фақат украиналик олимлар билан ҳамкорлик қилинаётгани қайд этилди. Бу ахборотни орол марказий ахборот агентлиги – CНА тарқатган.

Таъкидланишича, Миллий мудофаа ва хавфсизлик институти Тайваннинг халқаро стандартга интеграциялашувини тезлаштириш ва тажриба алмашиш мақсадида ҳар йили бошқа мамлакатлардан олимлар жалб қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!