Россия мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотларига синф ва гуруҳларда рус тилини яхши билмайдиган чет эл фуқароларининг фарзандлари сонини чеклаш бўйича кўрсатма берилди.
Бу ҳақда бошқарма томонидан ҳудудларга юборилган услубий тавсияларга таяниб, «Известия» хабар берди.
«Бир синфда (гуруҳда) рус тилини яхши билмайдиган уч нафардан ортиқ бола бўлмаслигини таъминлашга ҳаракат қилиш керак», — дейилади ҳужжатда. Шунингдек, 17 та ҳудудда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, агар синф ёки гуруҳда рус тилини ёмон биладиган уч нафардан ортиқ бола бўлса, ўқитувчилар ўз вазифаларини ёмонроқ бажаради.
Шу билан бирга, Россия Федерацияси Таълим вазирлиги чет эллик болаларни бир параллель равишда тенг тақсимлаш кераклигини таъкидлади ва ҳар бир синфга уч кишидан иборат бўлган мақсад уларни таълим олишдан бош тортиш учун баҳона бўлмаслиги керак.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.