Эстония жанубида Россия билан чегара яқинида янги ҳарбий база очилди. Бу ҳақда ERR телерадиокомпанияси хабар берди.
Аниқлик киритилишича, база Reedo деб номланган ва 14 та бинони ўз ичига олади. Янги база Вõру шаҳри яқинидаги Жуба қишлоғида жойлашган . Агентлик маълумотларига кўра, унинг сиғими минг кишигача. У эрда Эстониянинг иккинчи бригадаси ва бошқа НАТО давлатларининг қўшинлари контингенти жойлаштирилиши кутилмоқда .
ERR таъкидлашича, Reedo «Шимолий Атлантика альянсининг мудофаа режаларига мувофиқ тайёргарлик кўриш учун йиғилиш нуқтаси сифатида» фойдаланилади.
18 сентябрь куни Болтиқбўйи республикаси мудофаа кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Ваҳур Карус альянс Эстония қуролли кучлари олдига НАТО ва Россия ўртасида юзага келиши мумкин бўлган қуролли можарога тайёргарлик кўриш вазифасини қўйганини айтди.
Аввалроқ Эстониянинг янги ҳукумати кам таъминланган фуқароларнинг мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси етарли бўлмагани учун уларга бериладиган ижтимоий нафақаларни камайтиришни режалаштираётгани хабар қилинганди .
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.