Шимолий Корея ташқи ишлар вазири россиялик ҳамкасби билан учрашди

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири россиялик ҳамкасби билан учрашди

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Чоэ Сон Хуи сешанба куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашиб, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Вазирликнинг таъкидлашича, икки бош дипломат Москва ва Пхенян ўртасидаги «ҳозирги кенг қамровли стратегик шериклик даражасига мувофиқ» алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилган.

Чоэ айни дамда Россияга ташриф буюрмоқда. Унинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилмаган.

Украинада уруш бошланганидан бери икки давлатнинг юқори мартабали амалдорлари ўртасидаги сиёсий ва ҳарбий алоқалар кучайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!