“Бойсундаги конда 4 киши ҳалок бўлган” – Шерзод Асадов

“Бойсундаги конда 4 киши ҳалок бўлган” – Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг Gazeta.uz'га тасдиқлашича, бу 4 нафар одамнинг шахсига аниқлик киритилганида конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари экани маълум бўлган. Ҳозирда жабрланганлар сони аниқлаштирилмоқда.

17 сентябр куни Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида содир бўлган янги авария оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда Gazeta.uz давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадовга таяниб ёзмоқда.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритилганида улар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари экани ойдинлашган. Ҳозирда жабрланганлар сони аниқлаштирилаётгани айтилмоқда.

“Тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган бир нечта жабрланганлар борлиги маълум. Уларнинг барчасини ҳам касалхонага ётқизиш зарурати бўлмаган. Соат 16:00 ҳолатига шифохонада бир нафар ишчи бўлган”, – дейилади хабарда.

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.

18 сентябр соат 18:00 да Бойсун туманида бўлиб турган фавқулодда вазиятлар ва энергетика вазирлари томонидан “М25” конининг ўзида матбуот анжумани бўлиши ва қўшимча маълумотлар берилиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!