Бербок: Молдова Россия тажовузи учун навбатдаги давлатдир
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Молдовага ташрифи чоғида Киев Москва қўлига ўтса, Шарқий Европа давлати ҳам Россия босқинининг қурбони бўлиши мумкинлигини айтди.
«Украинани қўллаб-қувватлаш учун қилаётган ҳар бир ишимиз Молдова билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиришни ҳам англатади», деди Бербок Кишинёвда. «Бу ерда одамларнинг энг катта ташвиши нима эканлиги аниқ: Украина қуласа, навбатдаги давлат Молдова бўлади».
Бербокнинг изоҳлари у Франция, Руминия, Полша, Нидерландия ва Литвадан келган ҳамкасблари билан иштирок этган Молдова ҳамкорлик платформаси чоғида янгради.
Молдова ва Украина Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларнинг дастлабки босқичида.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).