Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Вафот этганлар бор

Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Вафот этганлар бор

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) газ конида 17-cентябр куни тушдан кейин яна водород сулфиди гази сизиб чиқиши ҳолати қайд этилди.

Бу ҳақда 18-cентябр куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевга кўра, ҳодиса оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!