Ўзбекистон туризм имкониятлари Франциянинг «IFTM-Top Resa» кўргазмасида тақдим этилмоқда
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Париж шаҳрида 17 сентябрь куни ўз ишини бошлаган «IFTM-Top Resa» халқаро туристик кўргазмада иштирок этмоқда. Делегация таркибидан «Uzbekistan airways» АЖ ва ўнлаб йирик сайёҳлик компаниялари вакиллари ўрин олган.
Кўргазма доирасида миллий маданий анъаналар услубида ташкил этилган Ўзбекистон павилонида мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижда кенг оммалаштириш ва иштирокчи давлатларидан туристлар оқимини янада кенгайтириш мақсадида миллий компанияларимиз томонидан янги йўналишлар ва турпакетлардан иборат маҳсулотлари кенг намойиш қилинди. Делегация вакиллари иштирокида потенциал ҳамкорлар билан 200 дан ортиқ Г2Б ва Б2Б учрашувлар ўтказилди ва аниқ узоқ муддатли келишувларга эришилди.
Кўргазма очилишига бағишланган бу йилги қабул маросимига Ўзбекистон Республикаси ҳаммезбонлик қилди. Ўзбекистон томони иштирокчиларга охирги йилларда мамлакатимизда Президент Ш.М.Мирзиёев бошчилигида туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари бўйича батафсил маълумот берилди. Соҳадаги охирги қарорлар, эришилган ютуқлар ва қўйилган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Маросимда Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятини тарғиб қиладиган фото ва видеоматериаллар, турли қўлланмалар ҳамда миллий чолғу асбоблари куйлари остида мамлакатимиз рақс дурдоналари намоён этилди. Сўзга чиққан «IFTM-Top Resa» директори Лоуренс Габоре ва Франция Саёҳат агентликлари уюшмаси президенти Валери Бонед Ўзбекистон томонига ушбу тадбирни қўллаб-қувватлаганлиги ва ажойиб маданий дастурни ташкил этганлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди. Таъкидланишича, бу нуфузли тадбир айниқса Европа давлатларида Ўзбекистонни устувор туризм йўналиши сифатида ёритиш ва туризм оқимларини кўпайтириш учун янги платформа бўлиб хизмат қилади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Financial Times нашрининг хабар беришича, Франция президенти Эммануэль Макроннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари — Эммануэль Бонн ва Бертран Бухвальтер февраль ойида Москвага Украина бўйича тинчлик музокаралари таклифи билан ташриф буюрган.
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) интизом қўмитаси Исроил футбол ассоциациясини (IFA) кўплаб қоидабузарликлар учун жаримага тортди, деб хабар бермоқда Lequipe ФИФА расмий сайтига таяниб.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.