МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси Ўзбекистонга ташриф буюради ва у ерда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор музокаралар ўтказади, деб хабар беради Подробно.уз мухбири.
Бу масала 17 сентябрь куни Вена шаҳрида Гроссининг Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги директори Азим Аҳмадхаджаев билан учрашувида муҳокама қилинди. Ташрифнинг аниқ саналари ҳақида ҳали ҳеч нарса маълум эмас.
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станциясини қуриш лойиҳасини ҳам муҳокама қилдилар. Қайд этилишича, «Росатом» билан ҳамкорликда ва МАГАТЭ тавсияларига тўлиқ амал қилган ҳолда, дастлабки ишлар аллақачон бошланган. Лойиҳага уч томонлама ёндашув халқаро хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини таъминлайди.
Музокаралар МАГАТЭ Бош конференциясининг 20 сентябргача давом этадиган 68-сессияси доирасида бўлиб ўтди. Бу ерда «Ўзатом» агентлиги раҳбари Ўзбекистоннинг атом энергетикаси соҳасида амалга оширилган ишлар ва режалари ҳақида тақдимот қилди.
«Ўзатом» раҳбарияти Франциянинг « Framatome ва Assystem» компаниялари, Хитой миллий ядро корпорацияси ва «Росатом» давлат корпорацияси вакиллари билан ҳам ишчи учрашувлар ўтказди. Томонлар ядровий фан ва технологиялар соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1994 йилда Атом энергияси бўйича халқаро агентликка аъзо бўлган.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.