Сўнгги ойларда Пентагоннинг қурол-яроғ ва техника захиралари камайгани сабабли АҚШ Украинага ҳарбий ёрдам миқдорини камайтирди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Манбаларнинг CNN'га маълум қилишича, Байден маъмуриятида Украина учун қурол ва ўқ-дорилар учун 6 миллиард доллар қолган, аммо Пентагон етказиб беришга тайёр бўлган захираларга эга эмас.
2024 йил апрел ойида Пентагон Украинага 1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилган эди. Ўшандан бери ҳар бир пакетнинг нархи сезиларли даражада камайтирилди, улар 400 миллион доллардан ошмади. Таққослаш учун, 2022 ва 2023 йилларда мунтазам ҳарбий ёрдам миқдори 600-800 миллион долларни ташкил этган бўлса, энг катта пакет – 2,85 миллиард доллар 2023 йил январида ажратилган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.