Миср Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси ўз вазифасини якунлади

Миср Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси ўз вазифасини якунлади

Миср Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси Амира Фаҳмий ўз миссиясини якунлади. Элчининг Ташқи ишлар вазири Бахитиёр Саидов билан хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди.

“Сўнгги йилларда икки томонлама муносабатларидаги сезиларли ижобий суръатни алоҳида таъкидлашдан мамнунмиз. Элчи хонимга давлатларимиз ўртасидаги алоқаларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Амира Фаҳмий 2020 йилнинг 24 декабридан Элчи сифатида Ўзбекистонда фаолият юритиб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!