“Ташаббусли бюджет”да овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан шикоятлар тушди

“Ташаббусли бюджет”да овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан шикоятлар тушди

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсумида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят тушди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Бунда, энг кўп мурожаат келиб тушган ҳудудлар:

  • Фарғона вилоятида — 7 та;
  • Тошкент шаҳрида — 6 та;
  • Наманган ва Жиззах вилоятларида — 5 тадан.

Соҳалар кесимида:

  • умумтаълим мактаблари бўйича — 19 та;
  • тиббиёт ташкилотлари бўйича — 16 тани ташкил этган.

Келиб тушган барча мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари кенгашларига юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи 22 август куни бошланганди. Овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар — 10 кун давом этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!