Таиланд туристик солиқни жорий этишни бекор қилди

Таиланд туристик солиқни жорий этишни бекор қилди

Таиланд ҳукумати мамлакатга самолётда келган сайёҳлар учун 300 бат (тахминан $8,16) йиғим жорий қилмайди. Бу ҳақда “vc.ru” нашри Таиланд бош вазири Сетта Тависинга таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бу ғоя “машҳур бўлмаган” бўлиб чиқди ва бундан ташқари, хусусий туризм секторининг қаршилигига дуч келди.

Тависин тушунтирганидек, йиғим фақат қисқа муддатда фойда келтириши мумкин. Усиз мамлакатга кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш имконияти юқори бўлиб, улар маҳаллий ўйин-кулги ва харидларга сарфланади, бу эса иқтисодиётни рағбатлантиради.

Ҳукумат мазкур тўловни жорий этиш ғоясини 2016-йилдан бери муҳокама қилмоқда, аммо реал режаларни фақат 2021-йилга келиб, миқдор 300 бат бўлиши эълон қилиди.

Қоидалар 2022-йил январ ойида кучга кириши керак эди, бироқ шундан кейин муддатлар ўша йилнинг апрелига кўчирилди.

Кейин улар тўловни 2024-йил июн ойидан жорий этишга ҳаракат қилишди, бироқ бу ҳам қолдирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!