Таиланд собиқ бош вазири қамоқдан озод этилди

Таиланд собиқ бош вазири қамоқдан озод этилди

Таиланд Адлия вазирлиги раҳбари Тҳави Содсонгнинг маълум қилишича, 2023 йил августидан буён қамоқ жазосини ўтаётган собиқ бош вазир Таксин Шинаватра шартли равишда озодликка чиқарилди. Бу ҳақда The Associated Press хабар берган.

Унга кўра, Шинаватра ёши ёки соғлиғи бўйича шартли озодликка чиқиш ҳуқуқига эга бўлган номзодлар рўйхатига киритилган. 74 ёшли собиқ раҳбар ҳозирда Бангкокдаги полиция касалхонасида сақланмоқда. Маҳаллий ОАВнинг фикрича, Шинаватра шу ҳафта охирида озод этилиши мумкин.У коррупция содир этиш ҳамда мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш каби айбловлар билан 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Маълумотларга кўра, Шинаватранинг шартли равишда озод этилиши собиқ бош вазирнинг популистик партияси ва ҳукумат ўртасида қарийб 20 йил давом этган ва ҳарбий тўнтаришга олиб келган тузум ярашувининг рамзи бўлади.

Таксин Шинаватра 2001—2006 йилларда мамлакат ҳукуматини бошқарган. Шинаватра 2008 йилда Таиландни тарк этган ва 2023 йил августигача хорижда бўлган.

У суд томонидан белгиланган жазони ўташ учун ўз ихтиёри билан мамлакатга қайтган. Таиланд қироли Маха Важиралонгкорн собиқ бош вазирнинг жазо муддатини бир йилга қисқартирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!