Таҳлилчи: Курскнинг катта қисми «самарали ҳимояланмаган»

Таҳлилчи: Курскнинг катта қисми «самарали ҳимояланмаган»

DW нашри британиялик ҳарбий таҳлилчи Френк Ледвиж билан Украинанинг Курск вилоятига бостириб кириши ва Россиянинг Липетск вилоятидаги ҳаво базасига Украина учувчисиз учоқларининг ҳужуми ҳақида гаплашди.

Украинанинг Курскга бостириб кириши ҳақида Ледвидж «Украиналиклар имкон қадар кўпроқ ерни эгаллаб олишмоқда» деди ва улар қўлга киритган барча ерларни назорат қила олмасалар ҳам, уларнинг бир қисмини ушлаб қолишлари мумкинлигини айтди.

«Кейинги бир неча ҳафта ичида биз русларнинг қарши ҳужумларини кўрамиз ва бу менинг тахминимча, асосий жанговар зонага айланади», деди Ледвидж.

«Ҳозирда улар яхши ишламоқда», деди Ледвидж Украинанинг Курскдаги ҳаракатлари ҳақида, чунки «бу ернинг катта қисми амалда ҳимояланмаган».

Ледвиджнинг айтишича, Курск вилояти газ таъминоти учун жуда муҳим, чунки у Украинага ўтувчи қувур ҳисобланади.

Липетск ҳақида у «Россия аэрокосмик кучларининг асосий ўқув базаси жойлашган» ҳудудлигини айтди. Шу сабабли у Украина Липетскни ҳақиқий ҳарбий нишон сифатида кўришини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!